Иқтисодиётни изчил ривожлантириш – халқ фаровонлигини таъминлаш омили
Ўзбекистонимиз иқтисодиётини ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини оширишга ҳисса қўшиш Cайловолди дастуримдаги энг муҳим йўналишлардан биридир. Маълумки, кейинги беш йилликдаги ўзгариш ва янгиликлар, ўттиз беш миллиондан зиёд аҳолининг фаровон яшаши йўлида олиб борилган тизимли ислоҳотлар Ўзбекистоннинг нафақат Марказий Осиёда, балки бутун дунёдаги ўрни ва роли қай даражада муҳим эканини кўрсатиб қўйди.