Elchixona bilan bog'lanish
telefoni
Konsullik masalalari bo'yicha
telefoni
O‘zbekiston Respublikasining Isroil Davlatidagi elchixonasi

Ўзбекистон Республикасига сафар қилишни режалаштираётган фуқароларнинг эътиборига!



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар)ни олиб кириш ва улардан фойдаланиш бўйича амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишингизни сўраймиз.

Амалдаги тартибга мувофиқ, жисмоний шахслар томонидан дронларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва улардан фойдаланиш тақиқланган. Мазкур чеклов дронларнинг бутловчи қисмлари ва эҳтиёт қисмларига ҳам тааллуқли.

Агар дрон сафарингиз давомида ўзингиз билан бўлса:
• Ўзбекистонга киришда аэропортнинг «Қизил йўлак» орқали ўтиб, дронни божхонада мажбурий декларация қилинг;
• Дронни божхона органларига вақтинча сақлаш учун топширинг;
• Топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжатни мамлакатдан чиқиб кетгунга қадар сақланг;
• Ўзбекистон орқали транзитда ҳам дронни мажбурий декларация қилиш талаб этилади.

Рухсатсиз дронни ёқиш ва учириш қатъиян тақиқланади.

Қоидаларни бузганлик учун 20 БҲМгача жарима ва дронни мусодара қилиш, такрорий ҳуқуқбузарлик ёки оғир оқибатлар юзага келган ҳолларда эса жиноий жавобгарлик белгиланган.

Қўшимча маълумот учун:
• «Ўзавиация» агентлиги: +998 78 120-00-78
• Call-марказ: +998 71 200-07-65
• Расмий маълумот: https://gov.uz/uzcaa
• Туризм портали: https://uzbekistan.travel

Ҳурматли фуқаролар, сафар олдидан мазкур талаблар билан танишиб чиқишингизни ва божхона қоидаларига қатъий амал қилишингизни сўраймиз.



  ...